Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бегуноҳлиги. У пайғамбарларга иймон келтиришга киради. Пайғамбарларнинг бегуноҳлигига далил самъий (нақлий) эмас, ақлийдир. Улар жўнатилган одамлар учун набийнинг нубуввати, расуллик рисолатининг исботи ақлий бўлиб, маҳсус мўъжиза билан исботланади. Пайғамбарларнинг бегуноҳлиги ақлий бўлиши лозим, чунки у набий ва расуллар нубувватининг исботи тақозо этадиган нарсалардандир, чунки набий ёки расул бўлиш Оллоҳ йўллаган нарсани етказишда маъсум (бегуноҳ)ликни тақозо этади. Агар бир масалада хато қилиши мумкин бўлса, ҳамма масалада мумкин бўлади. У ҳолда нубувват ва рисолатга путур етади. Бир шахснинг Оллоҳ тарафидан набий ёки расуллиги у Оллоҳ тарафидан етказаётган нарсада бегуноҳ бўлишини тақозо этади. Уларнинг бегуноҳлигига ишонмаслик улар олиб келган рисолатга, улар билан жўнатилган нубувватга кофир бўлишдир. Шунга кўра, ҳар бир набий ва расул етказишда хатодан маъсумдир. Чунки набий ва расулларнинг сифати етказишда маъсумликдир. Бу эса ҳар бир набий ва расулда бўлишини ақл тақозо этадиган сифатлардандир.


Анбиё ва расуллар Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига хилоф ишлардан поклиги, уларнинг гуноҳи кабиралардан маъсумлигига ақлий далил қойимдир. У гуноҳи кабирадан бутунлай йироқдир, чунки гуноҳи кабира қилиш маъсият (гуноҳ)дир. Тоат бўлинмагани каби гуноҳ ҳам бўлинмайди. Агар бирор ишни бажаришда гуноҳ қилиш жоиз экан, етказишда ҳам гуноҳга қўл уриш жоиз бўлиб қолади. Бу эса рисолат ва нубувватга зиддир. Шунинг учун набий ва расуллар худди етказишда маъсум бўлгани каби, гуноҳдан ҳам покдир. Аммо уларнинг гуноҳи сағиралардан маъсумлиги ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Улардан баъзилари уларни бу нарсадан маъсум эмас, чунки у маъсият саналмайди дейдилар. Баъзилар эса улар бу ишлардан маъсум, чунки гуноҳнинг каттаси ҳам, кичиги ҳам гуноҳ дейдилар. Ҳақиқат шуки, бажариш ёки тарк этиш шарт бўлган ҳамма нарсалар, яъни ҳамма фарз ва ҳаромларда улар маъсумдирлар, фарзларни тарк этишдан, ҳаром ишларни қилишдан, у нарса кабира бўладими, сағирами маъсумдирлар. Яъни ҳар бир гуноҳ дейиш мумкин бўлган нарсадан маъсумдирлар. Бундан бошқа макруҳлар, мандублар ва афзалининг хилофини қилиш каби ишларда эса улар маъсум эмаслар, чунки у нубувват ва рисолатга зид келмайди. Улар макруҳ ишларни қилиши, мандубларни тарк этиши жоиз, чунки бу ишлар учун гуноҳкор бўлмайди. Улар афзалнинг хилофини қилишлари жоиздир. Бу бир мубоҳнинг ўрнига бошқасини қилишдир. Чунки бу ҳамма жиҳатдан гуноҳга кирмайди. Бу ақл тақозо этадиган ва уларнинг анбиё ва расуллигига оид нарсадир.


Лекин уларнинг бу маъсумлиги ваҳй орқали расул ва набий бўлганларидан кейин юз беради. Аммо нубувват ва рисолатдан аввал эса ҳар қандай инсонга хос бўлган нарса уларга ҳам хосдир, чунки маъсумлик нубувват ва рисолат учундир.

 

Ваҳй

Ваҳй ақидага оид ишлардан бўлиб, мусулмон унга иймон келтириши вожибдир. Лекин ваҳйнинг далили ақлий эмас, нақлийдир. Чунки ваҳй

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260